Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:93
أَوْ يَكُونَ لَكَ بَيْتٌ مِنْ زُخْرُفٍ أَوْ تَرْقَىٰ فِي السَّمَاءِ وَلَنْ نُؤْمِنَ لِرُقِيِّكَ حَتَّىٰ تُنَزِّلَ عَلَيْنَا كِتَابًا نَقْرَؤُهُ ۗ قُلْ سُبْحَانَ رَبِّي هَلْ كُنْتُ إِلَّا بَشَرًا رَسُولًا
93. Ёки сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунича, ёхуд ўзинг (кўз олдимизда) осмонга кўтарилмагунингча (ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз). Токи, бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, бу (осмонга) кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз». Айтинг: «Эй Пок Парвардигорим, мен фақат элчи-пайғамбар бўлган бир одам эдим-ку!»
Tafsir
"Ёки сенинг олтин ва бошқа маъданлар билан безатилган бир уйинг бўлмагунича. Ёки осмонга кўтарилмагунингча. То бизга ўзимиз ўқийдиган бир китоб олиб тушмас экансан ва у китобда сенинг пайғамбар эканинг ёзиб қўйилмас экан, кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз. Эй Пайғамбар, айтинг: "Парвардигорим ҳар қандай нуқсондан пок. Мен бор-йўғи бошқа пайғамбарлар каби инсон зотидан бўлган бир пайғамбарман, холос. Ўзимча ҳеч иш қила олмайман. Сизлар талаб қилаётган нарсалар менинг қўлимдан келмайди".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing