Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:85

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ ۖ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُمْ مِنَ الْعِلْمِ إِلَّا قَلِيلًا

85. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг ҳатто Ўз пайғамбарларига ҳам маълум қилмаган ишлари борлиги баён этилиб, барча инсоният билиши мумкин бўлган билим-маърифат жуда оз нарса экани таъкидланади.

Tafsir

Эй Пайғамбар, аҳли китоблардан бўлган кофирлар сиздан руҳнинг моҳияти ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Руҳнинг моҳиятини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди". Сизларнинг илмингиз ҳам, ҳамма махлуқотларнинг илми ҳам Аллоҳнинг илми олдида ҳеч нарсадир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing