Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:78

أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَىٰ غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآنَ الْفَجْرِ ۖ إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا

78. Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг). Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир.
____________________
И з о ҳ. Барча муфассирлар ушбу оятни ҳар куни беш вақт намоз фарз эканлигига ҳужжат деб қабул қилганлар.Чунки қуёш оғиши билан «пешин» намози ўқилади. Кишининг сояси ўзига икки баробар бўлгач эса «аср» вақти киради. Кун ботиши билан «шом» бўлса, кеча қоронғуси тушиши билан «хуфтон» вақти кирган бўлади. Тун тугаб, тонг бошлангач, (ҳали қуёш чиқмасдан туриб) «бомдод» ўқиш фарз бўлади.

Tafsir

Қуёш оғишидан тортиб то тун қоронғусига қадар пешин, аср, шом, хуфтон намозларини тўкис адо этинг. Бомдод намозини ҳам ўқиб, унда узоқ Қуръон тиловат қилинг. Зеро, бомдод намозида тун фаришталари ҳам, кун фаришталари ҳам қатнашадилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing