Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:75

إِذًا لَأَذَقْنَاكَ ضِعْفَ الْحَيَاةِ وَضِعْفَ الْمَمَاتِ ثُمَّ لَا تَجِدُ لَكَ عَلَيْنَا نَصِيرًا

75. У ҳолда, албатта, Биз сизга дунё (азобини) ҳам, Охират (азобини) ҳам икки ҳисса қилиб тотдирган бўлур эдик, сўнгра ўзингиз учун Бизга қарши бирон мададкор топа олмаган бўлур эдингиз.
____________________
И з о ҳ. Мушриклар Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга эргашишлари учун у киши ҳам ўзларининг баъзи шартларини қабул этишларини талаб қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини мушриклар фитнасидан огоҳ этиб юқоридаги оятларни нозил қилади. Улуғ саҳобалардан Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича, бу оятларда гарчи Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга хитоб қилинган бўлса-да, булар у кишининг умматлари учун ҳам танбеҳ бўлиб, Аллоҳ таоло уларни кофирлар кўрсатган йўлларга эргашмасликка буюради, акс ҳолда дунёю Охиратда бахтсиз бўлиб қолишлари тўғрисида огоҳлантиради.

Tafsir

Агар уларга мойил бўлиб, талабларига рози бўлганингизда сизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азобни икки ҳисса қилиб берган бўлар эдик. Кейин эса Бизга қарши туриб, сиздан азобимизни даф қиладиган бирон мададкорни топа олмаган бўлар эдингиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing