Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:71

يَوْمَ نَدْعُو كُلَّ أُنَاسٍ بِإِمَامِهِمْ ۖ فَمَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَأُولَٰئِكَ يَقْرَءُونَ كِتَابَهُمْ وَلَا يُظْلَمُونَ فَتِيلًا

71. Биз ҳар бир одамни ўз номаи аъмоли билан чорлайдиган (Қиёмат) кунини эслангиз! Бас, кимгаки ўз китоби — номаи аъмоли ўнг қўлидан берилса, ана ўша кишилар ўзларига қилчалик зулм қилинмаган ҳолида, номаи аъмолларини ўқурлар (яъни, унда бу дунёда қилиб ўтган барча яхши амалларининг савоби битилган бўлур).

Tafsir

Эй Пайғамбар, эсланг! У кунда ҳар бир жамоани ўз имоми, пешвоси билан чақирамиз. Кимга номаи аъмоли ўнг қўлидан берилса, ана ўшалар хурсанд бўлиб номаи аъмолини ўқийдилар. Уларнинг биронта савоби қилча ҳам камайтирилмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing