Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:64
وَاسْتَفْزِزْ مَنِ اسْتَطَعْتَ مِنْهُمْ بِصَوْتِكَ وَأَجْلِبْ عَلَيْهِمْ بِخَيْلِكَ وَرَجِلِكَ وَشَارِكْهُمْ فِي الْأَمْوَالِ وَالْأَوْلَادِ وَعِدْهُمْ ۚ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلَّا غُرُورًا
64. Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт, топган мол-давлат ва бола-чақаларида уларга шерик бўл (яъни, уларни ҳаромдан мол-дунё ва бола-чақа орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъдалар қил». Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов-ёлғон нарсаларнигина ваъда қилур.
Tafsir
Қайси бирига кучинг етса, уни гуноҳга чақирадиган пичир-пичиринг билан йўлдан оздир. Уларнинг устига отлиқ ва пиёда лашкарингни тортиб бор. Уларга мол-давлатларида шериклик қилиб, шариатга зид ишларни чиройли қилиб кўрсат. Болалари борасида ҳам шериклик қилиб, зинога унда, ёлғонга чақир, Аллоҳдан бошқага бандалик қилишга чорла ҳамда уларнинг қўйнини ёлғон ваъдалар ва пуч орзулар билан тўлдир. Шайтон фақат ва фақат ёлғон ваъдалар беради, холос.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing