Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:51
أَوْ خَلْقًا مِمَّا يَكْبُرُ فِي صُدُورِكُمْ ۚ فَسَيَقُولُونَ مَنْ يُعِيدُنَا ۖ قُلِ الَّذِي فَطَرَكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ ۚ فَسَيُنْغِضُونَ إِلَيْكَ رُءُوسَهُمْ وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هُوَ ۖ قُلْ عَسَىٰ أَنْ يَكُونَ قَرِيبًا
51. Ёки кўнгилларингизда (ҳаётлигини тасаввур қилиши) жуда қийин бўлган бошқа бирон махлуқ бўлинглар, (ҳар ҳолда Аллоҳ сизларни тирилтирур)». Ҳали улар: «Бизларни ким қайта тирилтира олур?», дейдилар. «Сизларни илк бор яратган зот», деб айтинг! Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?», деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!
Tafsir
"Ёки ҳатто тасаввурингизга ҳам сиғмайдиган бир улкан махлуқ бўлиб олинглар. Ўшанда ҳам Аллоҳ сизларни қайта тирилтиради". Саркашлар яна сўрайдилар: "Ўлганимиздан кейин бизни ким тирилтиради?" Айтинг: "Илк бор сизларни йўқдан бор қилган Зот". Шунда бошларини масхараомуз сарак-сарак қилиб, дейдилар: "Бу иш қачон содир бўлади?" Уларга айтинг: "Зора, яқинда бўлиб қолса. Ҳар бир бўладиган иш яқинда бўлади".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing