Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:48
انْظُرْ كَيْفَ ضَرَبُوا لَكَ الْأَمْثَالَ فَضَلُّوا فَلَا يَسْتَطِيعُونَ سَبِيلًا
48. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улар сиз ҳақингизда (сеҳрланган, мажнун, шоир деб) қандай мисоллар келтирганларини, бас, йўлдан озиб (ҳақ) йўлни топа олмаётганларини кўринг!
Tafsir
Эй Пайғамбар, сизни нақадар тубан хислатлар билан айблаганларига бир қаранг. Улар ҳақ йўлдан адашиб кетдилар. Энди ҳақ йўлни топа олмайдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing