Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:46
وَجَعَلْنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَنْ يَفْقَهُوهُ وَفِي آذَانِهِمْ وَقْرًا ۚ وَإِذَا ذَكَرْتَ رَبَّكَ فِي الْقُرْآنِ وَحْدَهُ وَلَّوْا عَلَىٰ أَدْبَارِهِمْ نُفُورًا
46. Шунингдек, (Қуръонни) англай олмасинлар учун уларнинг дилларида тўсиқлар ва қулоқларида оғирлик — карлик пайдо қилурмиз. Қачон сиз Қуръонда ёлғиз Парвардигорингизни зикр қилсангиз, (мушриклар) орқаларига бурилиб қочурлар.
Tafsir
Уларнинг дилларини пардалар билан тўсдик. Энди улар Қуръонни англамайдилар. Қулоқларига оғирлик солдик. Энди улар фойдаси тегадиган тарзда тинглай олмайдилар. Қуръонда ёлғиз Парвардигорингизни зикр қилсангиз ва уларнинг худоларини тилга олмасангиз, Аллоҳни ягона чин илоҳ деб билишдан қочиб, орқаларига бурилиб кетадилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing