Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:36

وَلَا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ ۚ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَٰئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولًا

36. (Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат Кунида жавоб беради).

Tafsir

Эй Одам боласи, ўзинг билмаган нарсага эргашма. Тағин гумонлар ва тахминлар ботқоғига ботиб қолмагин. Инсон ўзининг қулоғи, кўзи ва қалбини қайси ўринларда ишлатаётгани учун жавобгар бўлади. Эзгу ишларда ишлатган бўлса, мукофтини, ёмон ишларда ишлатган бўлса, жазосини олур.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing