Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:33
وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ ۗ وَمَنْ قُتِلَ مَظْلُومًا فَقَدْ جَعَلْنَا لِوَلِيِّهِ سُلْطَانًا فَلَا يُسْرِفْ فِي الْقَتْلِ ۖ إِنَّهُ كَانَ مَنْصُورًا
33. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни (яъни, қатл этилишга мустаҳиқ бўлмаган жонни ноҳақ ўлдирмангиз, магар ҳақ шаръий қонун) билангина ўлдиришларингиз мумкиндир. Кимки мазлум бўлган ҳолида (яъни, ноҳақ) ўлдирилса, биз унинг эгаси — вориси учун (қасос олишга) салтанат-ҳуқуқ бергандирмиз. Бас, у (қотилни) ўлдиришда ҳаддан ошмасин (яъни, қотилнинг ўрнига бошқа бировни ўлдирмасин, ё бир кишининг муқобилига икки кишини ўлдирмасин, ёки қотилни ўлдиришда унинг қулоқ-бурнини кесмасин)! Зеро, у (Аллоҳ томонидан қотилнинг устига) ғолиб қилинган зотдир.
Tafsir
Аллоҳ қонини, яъни, уни ўлдиришни иймони туфайли ёки унга омонлик берилгани туфайли ҳаром қилган одамни ўлдирманглар. Муртад бўлиши, сақланган ҳолида зино қилиши ёки ундан қасос олиниши каби ўзи ўлимга ҳақли бўлиб қолган ҳолатлар бундан мустасно. Ким ноҳақ ўлдирилса, меросхўрлари орасидан маййитнинг ишига масъул одамга ҳокимият берилади. У қасос учун қотилни ўлдириши ҳам, ҳеч бир тўловсиз кечириб юбориши ҳам, хунини олиш эвазига кечириб юбориши ҳам мумкин. У қотилнининг қулоқ-бурнини кесиш ёки у ўлдирган тарздан бошқача тарзда ўлдириш ё қотилдан бошқасини ўлдириш каби ишларни қилиб, Аллоҳ буюрган ҳаддан ошмасин. Чунки у ўзича ғолиб бўлаётгани йўқ. Унга ғолиблик бериляпти. У қўллаб-қувватлаб турилибди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing