Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:29

وَلَا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَىٰ عُنُقِكَ وَلَا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُومًا مَحْسُورًا

29. (Бахиллик билан) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг. Акс ҳолда, маломат ва надоматда қолурсиз.

Tafsir

Инфоқ-эҳсон қилишдан қўлингизни тортиб ҳам олманг, исроф қилиб, уни бир йўла очиб ҳам юборманг. Тағин бахил номини олиб, маломатга қолиб ёки ҳамма нарсангизни сарфлаб юбориб, ҳеч вақосиз қолиб, ҳасрату надоматда ўтириб қолманг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Isra 17:29 · Tlawati