Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:25
رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ ۚ إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ فَإِنَّهُ كَانَ لِلْأَوَّابِينَ غَفُورًا
25. (Эй инсонлар), Парвардигорингиз дилларингиздаги сирларингизни жуда яхши билгувчидир. Агар сизлар яхши бўлсангизлар (яъни, ота-оналарингизнинг ҳуқуқларини таниб, уларга меҳрибон бўлсангизлар. Албатта, Аллоҳ билмасдан қилган гуноҳларингизни мағфират қилур). Зеро, у тавба қилгувчиларни мағфират этувчи бўлган Зотдир.
Tafsir
Эй одамлар, Парвардигорингиз дилларингиздаги ихлос билан ибодат қилиш бўладими, эзгу ишларни қилиш бўладими, ота-онага яхшилик қилиш бўладими, ҳаммасини жуда яхши билиб туради. Ибодатингизда бўлсин, ота-онага яхшилик қилишингизда бўлсин, ниятларингиз тўғри бўлса, бас, У тавба қилгувчилар учун Мағфиратли Зотдир. Тоат-ибодатда ёки ота-онага яхшилик қилишда хатога йўл қўйган одам тавба қилса, уни кечиради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing