Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:2
وَآتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَجَعَلْنَاهُ هُدًى لِبَنِي إِسْرَائِيلَ أَلَّا تَتَّخِذُوا مِنْ دُونِي وَكِيلًا
2. Биз Мусога Китоб (Таврот) ато этдик ва у (Китобни) Бани Исроил (қавми) учун ҳидоят қилиб (дедик): «Сизлар Мендан ўзгани вакил (яъни, барча ишлар ишониб топшириладиган зот) қилиб олманглар!»
Tafsir
Мусо алайҳиссаломга Тавротни бердик ва уни Бани Исроилга йўл кўрсатувчи ҳидоят қилдик. Кейин Бани Исроилга дедик: "Мендан ўзгани вакил қилиб олиб, ишларингизни ўшанга ишониб топшириб юрманглар. Фақат ва фақат Менгагина таянинглар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing