Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:16

وَإِذَا أَرَدْنَا أَنْ نُهْلِكَ قَرْيَةً أَمَرْنَا مُتْرَفِيهَا فَفَسَقُوا فِيهَا فَحَقَّ عَلَيْهَا الْقَوْلُ فَدَمَّرْنَاهَا تَدْمِيرًا

16. Биз қачон бирон шаҳарни ҳалок қилишни истасак, унинг боёнларини (Ўзимиз юборган пайғамбарларга итоат этишга) буюриб, улар итоатсизлик қилишгач, у шаҳар (аҳолиси) устига Сўз (азоб тушиши) вожиб — муқаррар бўлур. Бас, биз уни вайронага айлантирурмиз.

Tafsir

Бир шаҳарни зулму зўравонлиги туфайли ҳалок қилмоқчи бўлсак, ундаги бойлик (ва мансаб) кўзини кўр қилиб қўйганларга итоат этишни буюрамиз. Улар эса итоат этмайдилар. Аксинча, осийлик, итоатсизлик қиладилар. Шу билан уларга азоб юборишга ҳақли бўламиз-да, уларни парча-парча қилиб юборамиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Isra 17:16 · Tlawati