Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:13
وَكُلَّ إِنْسَانٍ أَلْزَمْنَاهُ طَائِرَهُ فِي عُنُقِهِ ۖ وَنُخْرِجُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كِتَابًا يَلْقَاهُ مَنْشُورًا
13. Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз (яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур). Биз Қиёмат Куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз.
Tafsir
Ҳар бир инсоннинг қилган амалларини бўйнига бир тақинчоқдек илиб қўйганмиз. То ҳисобини бермагунича ундан ажралмайди. Қиёмат куни унга бир китоб қилиб чиқарамиз. Ўшанда яхшию ёмон ҳамма ишлари битилган китоб унга очилган ҳолда рўбарў бўлур.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing