Sura 17 · Para 15
Al-Isra · 17:101
وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَىٰ تِسْعَ آيَاتٍ بَيِّنَاتٍ ۖ فَاسْأَلْ بَنِي إِسْرَائِيلَ إِذْ جَاءَهُمْ فَقَالَ لَهُ فِرْعَوْنُ إِنِّي لَأَظُنُّكَ يَا مُوسَىٰ مَسْحُورًا
101. Аниқки, Биз Мусога тўққиз очиқ оят-мўъжиза ато этдик. Сўнг у (Фиръавн ва унинг одамларининг олдига) келган пайтида, (унга): «Бани Исроилни (ўз юртлари Шомга қўйиб юборилишини, Фиръавндан) сўрагин», (деб амр этдик). Шунда Фиръавн унга: «Эй Мусо, ҳеч шубҳа йўқки, мен сени сеҳр-жодуга чалинган, деб ўйламоқдаман», деди.
Tafsir
Дарҳақиқат, Мусога унинг пайғамбар эканига гувоҳлик берадиган тўққизта очиқ ҳужжатларни, мўъжизаларни бердик. Улар: асо, ялтираган қўл, қаҳатчилик йиллари, меваларнинг камайиши, тўфон, чигирткалар, битлар, бақалар ва қон. Эй Пайғамбар, яҳудийлардан бир сўраб кўринг-чи, Мусо уларнинг ота-боболарига ўша мўъжизиларни олиб келганида Фиръавн: "Эй Мусо, мен сени сеҳрланиб қолган одам, деб ўйлайман", демаганмиди?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing