Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:96

مَا عِنْدَكُمْ يَنْفَدُ ۖ وَمَا عِنْدَ اللَّهِ بَاقٍ ۗ وَلَنَجْزِيَنَّ الَّذِينَ صَبَرُوا أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

96. Сизларнинг ҳузурларингиздаги нарсалар йўқ бўлур. Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир. Биз, албатта, сабр-қаноат этган зотларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз.

Tafsir

Эй одамлар, сизлардаги мол-давлат, лаззат ва неъматлар ҳар қанча кўп бўлмасин, яқинда тугайди, тамом бўлади. Аллоҳнинг ҳузуридаги мукофот эса боқийдир, туганмасдир. Қандай қилиб, боқийдан фонийни афзал кўрасизлар? Аҳдларига вафо қилиш йўлида сабр қилган зотларни қилган тоат-ибодатларининг энг яхшиси билан мукофотлаймиз. Уларнинг яхшиликларини ўн баробардан етти юз баробаргача, ундан ҳам кўп қилиб қайтарамиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing