Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:76

وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا رَجُلَيْنِ أَحَدُهُمَا أَبْكَمُ لَا يَقْدِرُ عَلَىٰ شَيْءٍ وَهُوَ كَلٌّ عَلَىٰ مَوْلَاهُ أَيْنَمَا يُوَجِّهْهُ لَا يَأْتِ بِخَيْرٍ ۖ هَلْ يَسْتَوِي هُوَ وَمَنْ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ ۙ وَهُوَ عَلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

76. Аллоҳ яна икки киши ҳақида мисол келтирур: улардан бири ҳеч нарсага кучи етмайдиган гунг-соқовдир. У эгасига ортиқча юк бўлиб (эгаси) қаерга жўнатса, бирон яхшилик-фойда келтирмайди. Ўша кимса билан ўзи Тўғри Йўлда бўлган ҳолда, (ўзгаларни ҳам) адолат-ҳақиқатга буюрадиган киши баробар бўлурми?! (Ҳеч қачон баробар бўлмас. У ҳолда нега мушриклар гунг-соқов бутларни бутун оламни Тўғри Йўлга юришга буюрадиган Аллоҳ таолога тенг — шерик деб биладилар?!)

Tafsir

Аллоҳ уларга раддия билдириб, икки кишини мисол қилиб келтирди. Улардан бири эшитмайдиган, гапирмайдиган, тушунмайдиган бир гунг-соқов. Ҳеч иш қўлидан келмайди. Ҳеч кимга нафи тегмайди. Эгасига бир юк, холос. Эгаси уни қаерга юбормасин, бирон яхшилик билан қайтмайди. Буюрган ишини бажаролмайди. Энди мана шу одам билан эшитиши ҳам, гапириши ҳам соппа-соғ бўлган, фойда келтира оладиган, одамларни адолатга буюрадиган, ўзи тўғри йўлини топиб олган киши баробарми? Эй мушриклар, қандай қилиб улуғлигу камол сифатларига эга бўлган Аллоҳни эшитмайдиган, гапирмайдиган, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бутларингизга тенглаштирасизлар?!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing