Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:43

وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ إِلَّا رِجَالًا نُوحِي إِلَيْهِمْ ۚ فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

43. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан (яъни, сизни пайғамбар қилиб юборишимиздан) илгари ҳам (фаришталарни эмас, балки) фақат (сиз каби) кишиларни — инсонларнигина Ўзимиз туширган ваҳий билан (пайғамбар қилиб) юборганмиз. (Эй мушриклар), агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан (яъни, Таврот ва Инжилни биладиган кишилардан) сўранглар!
____________________
И з о ҳ. Бу оят Макка мушриклари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар эканликларини инкор қилишиб: «Аллоҳ одамзодни Ўзининг элчиси қилиб юбормайди. Агар фаришта келиб, Мен Аллоҳнинг элчисиман, деганида, иймон келтирган бўлур эдик», деганларида нозил бўлган.

Tafsir

Эй Пайғамбар, сиздан олдин ҳам фаришталарни (ёки аёлларни) эмас, фақат эркакларни пайғамбар қилиб юборганмиз ва уларга ваҳий қилганмиз. Бизнинг умумий қонуниятимиз мана шу. Буни инкор қиладиган бўлсангизлар, олдинги ўтган аҳли китоблардан сўранглар. Ўшалар сизларга пайғамбарлар фаришта эмас, одам бўлганини айтиб берадилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing