Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:36

وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ ۖ فَمِنْهُمْ مَنْ هَدَى اللَّهُ وَمِنْهُمْ مَنْ حَقَّتْ عَلَيْهِ الضَّلَالَةُ ۚ فَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَانْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ

36. Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар.

Tafsir

Биз ҳар бир умматга бир пайғамбар юбордик. Ҳар бир пайғамбар ўз умматини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, бутлар ва шайтонлардан юз ўгиришга буюрди. Улардан кимларигадир Аллоҳ тавфиқ берди ва улар иймон келтириб, пайғамбарига эргашдилар. Кимларидир Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарига осийлик қилди. Натижада Аллоҳ унга тавфиқ бермади. Пешонасига залолат битилди. Бас, ер юзини кезиб юринглар. Ҳақни тан олмаганларнинг оқибати нима бўлганини, улар қандай азоб ва ҳалокатга йўлиққанларини ўз кўзингиз билан кўринглар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing