Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:33

هَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا أَنْ تَأْتِيَهُمُ الْمَلَائِكَةُ أَوْ يَأْتِيَ أَمْرُ رَبِّكَ ۚ كَذَٰلِكَ فَعَلَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ ۚ وَمَا ظَلَمَهُمُ اللَّهُ وَلَٰكِنْ كَانُوا أَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ

33. (Кофирлар эса) фақат ўзларига (ўлим) фаришталари келишини ёки Парвардигорингизнинг амри — азоби келишини кутарлар. Улардан аввал ўтган (кофир) кимсалар ҳам мана шундай қилган эдилар (яъни, ўзларига келган пайғамбарларни ёлғончи қилишиб, ҳалокатга дучор бўлган эдилар). Уларга Аллоҳ жабр қилгани йўқ, балки улар (ўзлари) ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар.

Tafsir

Анави ҳақни тан олмайдиган мушриклар ўлим фаришталари келиб, юзларига ва орқаларига уриб, жонларини олишидан ёки Парвардигорингизнинг уларни таг-туги билан қуритиб юбориш ҳақидаги фармони келишидан бошқа нарсани кутмаяптилар. Олдинги мушриклар ҳам худди мана шу Макка мушриклари қилган ишни қилгандилар. Аллоҳ уларни ҳалок қилган пайтда уларга зулм қилмаганди. Лекин улар Аллоҳга куфр келтириш каби ҳалокатга олиб борадиган ишларни қилиб, ўзларига ўзлари зулм қилгандилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing