Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:30

۞ وَقِيلَ لِلَّذِينَ اتَّقَوْا مَاذَا أَنْزَلَ رَبُّكُمْ ۚ قَالُوا خَيْرًا ۗ لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا فِي هَٰذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةٌ ۚ وَلَدَارُ الْآخِرَةِ خَيْرٌ ۚ وَلَنِعْمَ دَارُ الْمُتَّقِينَ

30. Тақводор бўлган зотларга: «Парвардигорингиз (Ўз пайғамбарига) қандай нарсани нозил қилди?», дейилганида, улар: «Яхшиликни», дерлар. Чиройли амал қилган зотлар учун бу дунёда ҳам чиройли мукофотлар бўлур. Лекин шак-шубҳа йўқки, Охират диёри янада яхшироқдир. Тақводор зотларнинг турар жойлари нақадар яхши!

Tafsir

Павардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларга: "Парвардигорингиз пайғамбарингиз Муҳаммад алайҳиссаломга нимани нозил қилди?", дейилди. "Аллоҳ унга буюк эзгуликни нозил қилди", деб жавоб бердилар. Аллоҳга ибодат қилиш ва бандалар билан яхши муомалада бўлиш каби яхши амалларни қилган одамларга шу дунёнинг ўзида ҳам яхшиликлар бўлади. Ғалаба ва мўл ризқ шулар жумласидан. Лекин улар учун Аллоҳнинг охиратда тайёрлаб қўйгани бу дунёдагисидан анча яхшироқдир. Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотларнинг охиратдаги маскани нақадар яхши!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing