Sura 16 · Para 14
An-Nahl · 16:17
أَفَمَنْ يَخْلُقُ كَمَنْ لَا يَخْلُقُ ۗ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
17. (Эй мушриклар), ахир (барча мавжудотни) яратгувчи зот — Аллоҳ билан (ҳеч нарса) ярата олмайдиган (бутларингиз) баробарми?! Ўйламайсизларми?!
Tafsir
Мана шу нарсаларнинг ҳаммасини яратган Зот ҳеч нарсани ярата олмайдиган махлуқ билан тенгми? Аллоҳнинг буюклиги, ёлғизли, ягона чин маъбудлиги ҳақида ўйлаб, ширк келтиришни бас қилсангизлар бўлмайдими?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing