Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:125

ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ ۖ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ ۖ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ

125. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Ислом динига ўзингиз ва мўминлар одамларнинг аҳволига, тушунишига, бўйсунишига қараб, ҳикмат билан ҳамда қизиқтириш ва огоҳлантириш услубидаги чиройли насиҳат ила даъват этинглар. Улар билан энг гўзал тарзда фикрий мужодала қилинглар. Одамларни йўлга солиш сизнинг вазифангиз эмас. Сизнинг вазифангиз етказиб қўйиш, холос. Албатта, Парвардигорингиз Ислом динидан адашганни ҳам билгувчироқ, ҳидоят топиб, мусулмон бўлганларни ҳам билгувчироқ Зотдир. Шундай экан, сиз ўзингизни қийнаманг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing