Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:115

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ ۖ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ

115. У (Аллоҳ) сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолида ночор вазиятда қолса (ва шу ҳолда мазкур нарсалардан ўлмагудек миқдорда еса, гуноҳкор бўлмайди). Бас, албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир.

Tafsir

Аллоҳ сизларга ўзи ўлган ўлимтик, оққан қон, тўнғизнинг ҳамма ёғи ва Аллоҳдан бошқанинг номига сўйилган ҳайвоннигина ҳаром қилди. Буларнинг ҳаром қилиниши ихтиёрий ҳолатларга тегишли. Энди ким мазкур нарсалардан бирини ейишга мажбур бўлиб қолса ва ўзи истамаган ҳолида ҳаддидан ошмасдан еса, бас, унга гуноҳ бўлмайди. Чунки Аллоҳ кечиримлидирки, унинг еганини кечиради ва меҳрибондирки, зарурат туғилиб қолган ўринларда улардан ейишга рухсат беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing