Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:112

وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَدًا مِنْ كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللَّهِ فَأَذَاقَهَا اللَّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُوا يَصْنَعُونَ

112. Аллоҳ бир шаҳарни (яъни, Маккани) мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар) эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму-кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «хунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди.

Tafsir

Аллоҳ бир шаҳарни - Маккани мисол қилиб келтирди. У тинч, хотиржам эди. Ҳар тарафдан одамлар келиб, ризқи мўл бўлиб турарди. Кейин унинг аҳолиси Аллоҳнинг неъматларига шукр қилмадилар, нонкўрлик қилдилар. Натижада Аллоҳ уларни кофирликлари ва ҳақни тан олмаганлари туфайли очлик ва қаттиқ қўрқув билан жазолади. Қўрқувдан озиб ҳам кетдилар. Шу қадарки, очлик ва қўрқув уларга бир либосдек ҳамроҳ бўлиб қолди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing