Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:110

ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِينَ هَاجَرُوا مِنْ بَعْدِ مَا فُتِنُوا ثُمَّ جَاهَدُوا وَصَبَرُوا إِنَّ رَبَّكَ مِنْ بَعْدِهَا لَغَفُورٌ رَحِيمٌ

110. Сўнгра (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, билингки), албатта, Парвардигорингиз, фитналарга дучор этилганларидан кейин (Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага) ҳижрат қилган, сўнг (Аллоҳ йўлида) жиҳод этиб, (бу жиҳод машаққатларига сабр-тоқат қилган зотлар учун) мададкор, ёрдамчидир. Албатта, Парвардигорингиз у (меҳнат-машаққатларни кўтарганларидан) кейин (улар учун) мағфират қилгувчи, меҳрибондир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, мўминлар мушриклар тарафидан азобу уқубатларга йўлиқдилар. Шу қадар қаттиқ синовларга дуч келдиларки, ҳатто мажбур бўлганлари туфайли диллари тўла иймон бўлса-да, тилларида куфр калимасини айтишгача бордилар. Шундан кейин Маккадан Мадинага ҳижрат қилдилар. Кейин эса Аллоҳ калимасини олий қилиш учун Аллоҳ йўлида жиҳод қилдилар. Жиҳод машаққатларига сабр қилдилар. Мана шу фитналар ва азобу уқубатларлардан кейин Парвардигорингиз, албатта, уларни Кечиргувчидир ва уларга Меҳрибондир. Чунки улар куфр калимасини фақат мажбур бўлганлари туфайлигина айтганлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing