Sura 16 · Para 14

An-Nahl · 16:103

وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ ۗ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَٰذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ

103. Аниқки, Биз уларнинг «(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмоқда», деяётганини билурмиз. (Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки) улар ишора қилаётган кимсанинг тили ажамий (яъни, арабий эмас), бу (Қуръон) эса очиқ-равшан арабийдир.
____________________
И з о ҳ. Саҳобалардан бири Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Маккада Қурайш қабиласига мансуб кишилардан бирининг ажам қули бор эди. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом баъзан у билан гаплашиб, унга Ислом аҳкомларидан таълим берар эдилар. Буни кўрган айрим қурайшликлар: «Муҳаммадга Қуръонни мана шу қул ўргатса керак», деб гап тарқатганларида юқоридаги оят нозил бўлди.

Tafsir

Биз мушрикларнинг: "Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръонни бир одам ўргатиб турибди", деяётганларини биламиз. Уларнинг бу даъволари пучдир, ёлғондир. Чунки улар айтаётган одамнинг тили ажамийдир, арабча эмасдир. Қуръон эса соф араб тилида нозил бўлган. Боз устига унда жуда олий, етиб бўлмас балоғат бор. Қандай қилиб уни бир ажамийдан ўрганиши мумкин?!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing