Sura 14 · Para 13
Ibrahim · 14:52
هَٰذَا بَلَاغٌ لِلنَّاسِ وَلِيُنْذَرُوا بِهِ وَلِيَعْلَمُوا أَنَّمَا هُوَ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ وَلِيَذَّكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ
52. (Қуръон) одамлар огоҳлантирилишлари ва (Аллоҳ) ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун (Аллоҳ тарафидан нозил қилинган) бир баёнот — хабардир.
Tafsir
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу Қуръон Аллоҳ тарафидан инсонларга етказилган бир билдиришдир. Токи, улар қўрқинчли, оғир оқибатлардан огоҳлантирилсинлар, чин маъбуд ёлғиз Аллоҳ эканини билиб олсинлар, Унгагина ибодат қилсинлар, Унга ҳеч нарсани шерик қилмасинлар ҳамда соғлом ақли борлар ибрат олсинлар. Зеро, соғлом ақли борларгина ибрат ола биладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing