Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:44

وَأَنْذِرِ النَّاسَ يَوْمَ يَأْتِيهِمُ الْعَذَابُ فَيَقُولُ الَّذِينَ ظَلَمُوا رَبَّنَا أَخِّرْنَا إِلَىٰ أَجَلٍ قَرِيبٍ نُجِبْ دَعْوَتَكَ وَنَتَّبِعِ الرُّسُلَ ۗ أَوَلَمْ تَكُونُوا أَقْسَمْتُمْ مِنْ قَبْلُ مَا لَكُمْ مِنْ زَوَالٍ

44. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), одамларни огоҳлантириб қўйингки, уларга азоб келар кунда (Қиёматда) золим кимсалар: «Парвардигоро, бизларга озгина муҳлат бергин, (яъни, бизларни дунёга қайтариб, озгина ҳаёт бергин, албатта) Сенинг даъватингни қабул қилурмиз ва пайғамбарларингга эргашурмиз», дейдилар. (Шунда уларга жавоб қилинур): «Илгари (ҳаёт пайтларингизда) ҳеч қачон заволга юз тутмаслигингиз (яъни, ҳеч қачон ўлмаслигингиз ва Охират жазосига дучор бўлмаслигингиз) ҳақида қасам ичмаган эдингизларми?!

Tafsir

Эй Пайғамбар, умматингизни Қиёмат кунидаги Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиринг. Ўшанда Аллоҳга куфр, ширк келтириш билан ўзларига ўзлари зулм қилган кимсалар: "Парвардигоро, бизга озгина муҳлат бер, азобингни бироз кечиктир, бизни қисқа муддатга дунёга қайтар, Сенга иймон келтириб, юборган пайғамбарларингга эргашиб олайлик", дейдилар. Жавоб жуда қаттиқ бўлади: "Илгари ўлимдан кейин қайта тирилиш йўқ, бу дунёдан охират сари кўчиб ўтиш йўқ, дея қасам ичмаганмидингиз?"

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing