Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:42

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

42. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳ золимларни жазоламаётганини кўриб, уларнинг ҳақни тан олмаслик, Аллоҳнинг йўлидан тўсиш каби ишларидан бехабар экан, деб ўйламанг. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб турибди. У Зотга ҳамма нарса аён. Бирон нарса яширин эмас. Фақат уларни азоблашни Қиёмат кунига қолдиряпти. У кунда кўзлар даҳшатдан қотиб қолади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing