Sura 14 · Para 13
Ibrahim · 14:32
اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَأَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجَ بِهِ مِنَ الثَّمَرَاتِ رِزْقًا لَكُمْ ۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ الْفُلْكَ لِتَجْرِيَ فِي الْبَحْرِ بِأَمْرِهِ ۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ الْأَنْهَارَ
32. Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган ва осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўладиган меваларни чиқарган Зотдир. У Ўз амри билан денгизда сузиб юриши учун кемаларни сизларга бўйинсундирди. Яна дарёларни ҳам сизларга бўйинсундирди.
Tafsir
Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ерни йўқдан бор қилди. Самодан ёмғир ёғдириб, у орқали меваларни сизларга ризқ қилиб чиқарди. Эй одамлар, сизларга кемаларни бўйсундирди. Улар Аллоҳнинг тақдири ила денгизда сузиб юрадилар. У Зот сизларга анҳорларни ҳам бўйсундириб бердики, улардан ичасизлар, чорпойларингиз ва экинларингизни суғорасизлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing