Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:30

وَجَعَلُوا لِلَّهِ أَنْدَادًا لِيُضِلُّوا عَنْ سَبِيلِهِ ۗ قُلْ تَمَتَّعُوا فَإِنَّ مَصِيرَكُمْ إِلَى النَّارِ

30. Улар (одамларни) Аллоҳ йўлидан оздириш учун У зотга «тенг»ларни (ўйлаб) топдилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Фойдаланиб қолинглар! Ҳеч шубҳа йўқки, оқибат борадиган жойингиз дўзахдир».

Tafsir

Мушриклар ўз тобеларини Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун У Зотга шериклар, тенглар қилдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Ҳозирча истаганингларча фойдаланиб тураверинглар-чи. Шу дунё ҳаётида шубҳаларни тарқатиб юраверинглар-чи. Барибир Қиёмат куни борар жойинглар дўзах-ку. Сизларга ундан бошқа жой йўқ-ку".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing