Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:27

يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ

27. Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур.

Tafsir

Аллоҳ мўминларни мустаҳкам тавҳид калимаси билан шу дунёда ҳам, барзах ҳаётидаги савоб-жавобларда ҳам, Қиёмат кунида ҳам собитқадам қилади. Аллоҳга куфр ва ширк келтириш ила ўзларига ўзлари зулм қилган золимларни тўғри йўлдан адаштиради. Аллоҳ Ўзи истаган ишни қилади. Истаса, Ўз адли ила адаштиради, истаса, Ўз фазли ила тўғри йўлга солади. У Зотни ҳеч ким ҳеч ишга мажбур қила олмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing