Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:24

أَلَمْ تَرَ كَيْفَ ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا كَلِمَةً طَيِّبَةً كَشَجَرَةٍ طَيِّبَةٍ أَصْلُهَا ثَابِتٌ وَفَرْعُهَا فِي السَّمَاءِ

24. (Эй инсон), Аллоҳ яхши сўзга (яъни, иймон калимасига) қандай мисол келтирганини кўргин: у сўз худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (ер остига) маҳкам ўрнашган, шохлари эса осмондадир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳ қандай мисол келтирганига боқмайсизми? Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, дея аталмиш тавҳид калимаси хурмо дарахтига ўхшайди. Унинг томирлари заминнинг туб-тубига мустаҳкам ўрнашган ва ундан озуқаланадиган бўлса, шохлари осмонда бўлиб, булутлардан сув ичади, тоза ҳаводан нафас олади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing