Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:17

يَتَجَرَّعُهُ وَلَا يَكَادُ يُسِيغُهُ وَيَأْتِيهِ الْمَوْتُ مِنْ كُلِّ مَكَانٍ وَمَا هُوَ بِمَيِّتٍ ۖ وَمِنْ وَرَائِهِ عَذَابٌ غَلِيظٌ

17. (Ўшанда) уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, у ўлолмайди. Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир.

Tafsir

Уни ичиш учун қайта-қайта уринаверади. Лекин унинг аччиқлиги, қайноқлиги ва сассиқлиги туфайли ҳеч юта олмайди. Чекаётган азоблари жуда оғирлигидан унга ўлим ҳар тарафдан келади-ю, лекин барибир ўлиб қутула олмайди. Тирик қолиб, азобланаверади. Олдида эса уни янада даҳшатлироқ азоб кутиб тураверади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing