Sura 14 · Para 13
Ibrahim · 14:13
وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِرُسُلِهِمْ لَنُخْرِجَنَّكُمْ مِنْ أَرْضِنَا أَوْ لَتَعُودُنَّ فِي مِلَّتِنَا ۖ فَأَوْحَىٰ إِلَيْهِمْ رَبُّهُمْ لَنُهْلِكَنَّ الظَّالِمِينَ
13. Куфр йўлини тутган кимсалар ўзларининг пайғамбарларига: «Албатта, биз сизларни еримиздан ҳайдаб чиқарурмиз ёки сизлар бизнинг динимизга қайтурсизлар», дедилар. Шунда Парвардигорлари уларга (яъни, пайғамбарларга): «Албатта, Биз бу золимларни ҳалок қилурмиз.
Tafsir
Куфр келтирган кимсалар пайғамбарлари билан ҳужжатлаша олмаганларидан кейин дедилар: "Ё сизларни шаҳримиздан ҳайдаб чиқарамиз, ё динингизни ташлаб, бизнинг динимизга қайтасизлар". Шунда Парвардигор пайғамбарларига далда бериб, ваҳий қилди: "Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирган золимларни албатта ҳалок қилурмиз".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing