Sura 14 · Para 13
Ibrahim · 14:10
۞ قَالَتْ رُسُلُهُمْ أَفِي اللَّهِ شَكٌّ فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ يَدْعُوكُمْ لِيَغْفِرَ لَكُمْ مِنْ ذُنُوبِكُمْ وَيُؤَخِّرَكُمْ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى ۚ قَالُوا إِنْ أَنْتُمْ إِلَّا بَشَرٌ مِثْلُنَا تُرِيدُونَ أَنْ تَصُدُّونَا عَمَّا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا فَأْتُونَا بِسُلْطَانٍ مُبِينٍ
10. Пайғамбарлари айтдилар: «Осмонлар ва Ернинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳ(нинг борлиги ва бирлиги) хусусида шак-шубҳа бўлиши мумкинми?! У зот сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилиш ва ўзларингизни маълум муддатгача (ҳалок қилмай) қолдириш учун (иймонга) даъват қилмоқда-ку!» Улар дедилар: «Сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаган одамларсиз, фақат бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб ўтган нарсадан (санамларга сиғинишдан) тўсмоқчисизлар, холос. Бас, (агар чин пайғамбар бўлсангизлар) бизга аниқ бир ҳужжат далил келтиринглар-чи?!»
Tafsir
Пайғамбарлари уларга раддия билдириб дедилар: "Осмонлару ерни яратган, йўқдан бор қилган Аллоҳнинг ягона чин маъбуд экани ҳақида шубҳа бўлиши мумкинми? Ахир У Зот сизларни иймонга чорлаб, олдин қилиб ўтган гуноҳларингизни мағфират қилиб юбормоқчи ҳамда то ажалингиз келгунига қадар ёшингизни яшаб, ошингизни ошаб олишингизга имкон бермоқчи бўляпти-ку". Қавмлари дедилар: "Сизлар ҳам ўзимизга ўхшаган одамларсиз. Биздан ҳеч қандай ортиқча жойингиз йўқ. Ота-боболаримиз ибодат қилиб келган бутлардан бизни тўсмоқчи бўляпсизлар. Гапингиз рост бўлса, ўзларингизнинг Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбарлар эканингизга очиқ ҳужжат келтиринглар-чи".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing