Sura 13 · Para 13
Ar-Ra'd · 13:7
وَيَقُولُ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْلَا أُنْزِلَ عَلَيْهِ آيَةٌ مِنْ رَبِّهِ ۗ إِنَّمَا أَنْتَ مُنْذِرٌ ۖ وَلِكُلِّ قَوْمٍ هَادٍ
7. Кофир бўлган кимсалар: «Унга (Муҳаммадга) Парвардигори томонидан бирон оят-мўъжиза нозил қилинса эди», дейдилар. Сиз фақат (кофирларни Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиргувчидирсиз. Ҳар бир қавм учун (Аллоҳ йўлига) етакловчи — ҳидоят қилгувчи бордир.
Tafsir
Аллоҳга куфр келтирганлар саркашлигидан қолмасдан: "Мусо ва Ийсога нозил бўлганидек, Муҳаммадга ҳам Парвардигори тарафидан бир оят-аломат нозил қилинса эди", дейдилар. Эй Пайғамбар, сиз фақат одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириб қўясиз, холос. Сизга Аллоҳ берган оят-аломатлар етарли. Энди бошқаси берилмайди. Ҳар бир қавм учун бир пайғамбар бор бўлиб, уларни ҳақ йўлига етаклайди, ундайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing