Sura 13 · Para 13

Ar-Ra'd · 13:36

وَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَفْرَحُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ ۖ وَمِنَ الْأَحْزَابِ مَنْ يُنْكِرُ بَعْضَهُ ۚ قُلْ إِنَّمَا أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللَّهَ وَلَا أُشْرِكَ بِهِ ۚ إِلَيْهِ أَدْعُو وَإِلَيْهِ مَآبِ

36. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Китоб (Таврот, Инжил) ато этган кишилар Сизга нозил қилинган нарса (Қуръон) сабабли шодланадилар. (Яҳудий ва насронийлардан сизга қарши бўлган) тўдалар орасида унинг (Қуръоннинг) бир қисмини инкор қиладиган кимсалар ҳам бордир. (Уларга) айтинг: «Албатта, мен ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва Унга (бировни) шерик қилмасликка маъмурман (амр этилганман). Мен факат Ўша зотга (ибодат қилишга) даъват қилурман ва ёлғиз Унинг Ўзига қайтурман».
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, яҳудий ва насронийлардан бўлган Абдуллоҳ ибн Салом, Нажоший каби айрим кишилар ҳазрати Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга Қуръон нозил бўлганидан хабар топишгач, ўзларининг китоблари ва Таврот ва Инжилдаги Аллоҳ таоло Ўзининг охирги пайғамбарини юбориш ҳақида берган ваъдаси амалга ошганидан шодланишиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга иймон келтирган эканлар.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Биз Тавротни берган яҳудийлар ҳам, Биз Инжилни берган насронийлар ҳам сизга нозил қилинган ҳаққа хурсанд бўладилар. Чунки у уларга нозил қилинган ваҳийларнинг айримларига тўғри келади. Яҳудий ва насронийлардан бир тўда бўлиб, ўзларининг ҳавойи нафсларига тўғри келмагани учун сизга нозил қилинган ҳақнинг айрим ўринларини инкор қиладилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳ мени ёлғиз Ўзига ибодат қилишимга, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимга буюрган. Ёлғиз Унгагина даъват қиламан, қайтиб борар жойим ҳам ёлғиз Унгадир. Таврот ва Инжил ҳам шуни олиб келган".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing