Sura 13 · Para 13

Ar-Ra'd · 13:32

وَلَقَدِ اسْتُهْزِئَ بِرُسُلٍ مِنْ قَبْلِكَ فَأَمْلَيْتُ لِلَّذِينَ كَفَرُوا ثُمَّ أَخَذْتُهُمْ ۖ فَكَيْفَ كَانَ عِقَابِ

32. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиздан аввалги пайғамбарларнинг устидан ҳам кулиб-масхара қилинганида, Мен ўша (пайғамбарларини ёлғончи қилиб) куфр йўлини тутган кимсаларга (бир оз) муҳлат бериб, сўнгра уларни (Ўзимнинг азобим билан) ушлаганман. Сўнг уларни қандай жазолаганимни (билурсиз).

Tafsir

Эй Пайғамбар, қавми тарафидан масхара қилинган биринчи пайғамбар эмассиз. Сиздан олдин ҳам пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар, масхара қилинганлар. Ўша пайтдаги кофирларга бироз муҳлат берганман. Улар Мени ҳалок қилмайди, деб ўйлаб қолганлар. Кейин эса уларни турли хил азобларга гирифтор қилганман. Азобим қандай бўлганини кўрсангиз эди! У жуда қаттиқ азоб бўлганди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Ar-Ra'd 13:32 · Tlawati