Sura 13 · Para 13
Ar-Ra'd · 13:30
كَذَٰلِكَ أَرْسَلْنَاكَ فِي أُمَّةٍ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهَا أُمَمٌ لِتَتْلُوَ عَلَيْهِمُ الَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَهُمْ يَكْفُرُونَ بِالرَّحْمَٰنِ ۚ قُلْ هُوَ رَبِّي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ مَتَابِ
30. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) шундай қилиб, Биз сизни (кўпдан-кўп) авлодлардан кейин келган бир авлодга — улар Меҳрибон (Аллоҳ)ни инкор қилиб турган ҳолларида — Биз сизга ваҳий қилган нарсаларни тиловат қилиб беришингиз учун пайғамбар қилиб юбордик. Айтинг: «У (Меҳрибон Аллоҳ) менинг Парвардигоримдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Унинг Ўзига таваккул қилдим — суяндим ва Унинг Ўзига тавба-тазарру қилурман».
Tafsir
Эй Пайғамбар, олдинги умматларга пайғамбарлар юборганимиздек, сизни ҳам ўз умматингизга пайғамбар қилиб юбордик. Токи, уларга Биз сизга ваҳий қилган Қуръонни ўқиб берасиз. Сизнинг ҳақ эканингизни исботлашга унинг ўзи кифоядир. Лекин қавмингизнинг аҳволи бошқача бўлади. Улар бу оятни инкор этадилар. Чунки улар Раҳмонга куфр келтирадилар, Унга бошқа нарсаларни шерик қиладилар. Эй Пайғамбар, айтинг: "Сизлар Раҳмонга ширк келтиряпсизлар. Ҳобуки, У менинг Парвардигоримдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ҳамма ишларимда Унгагина суяндим ва тавба қилиб борар жойим ҳам ёлғиз Унгадир".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing