Sura 13 · Para 13
Ar-Ra'd · 13:27
وَيَقُولُ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْلَا أُنْزِلَ عَلَيْهِ آيَةٌ مِنْ رَبِّهِ ۗ قُلْ إِنَّ اللَّهَ يُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَنْ أَنَابَ
27. Куфр йўлини тутган кимсалар: «Унга (Муҳаммадга) Парвардигори томонидан бирон оят-мўъжиза нозил қилинса эди», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни гумроҳ қилур ва (Аллоҳга) ижобат-тавба қилган кишиларни Ўз (динига) ҳидоят қилур».
Tafsir
Аллоҳга ва Унинг оятларига куфр келтирганлар: "Муҳаммадга Парвардигоридан унинг ҳақлигини исботловчи биз ҳис қила оладиган бир мўъжиза нозил қилинса эди, кейин биз унга иймон келтирган бўлар эдик", дейдилар. Эй Пайғамбар, ўша ғаламисларга айтинг: "Аллоҳ Ўзи истаган одамни Ўз адли ила адаштириб қўяди. Ўз фазли ила Ўзига тавба қилиб қайтган кимсани ҳидоятга бошлайди. Ҳидоят уларнинг қўлида эмаски, уни қандайдир мўъжизалар нозил бўлиши билан боғлаб қўйсалар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing