Sura 13 · Para 13
Ar-Ra'd · 13:16
قُلْ مَنْ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ قُلِ اللَّهُ ۚ قُلْ أَفَاتَّخَذْتُمْ مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ لَا يَمْلِكُونَ لِأَنْفُسِهِمْ نَفْعًا وَلَا ضَرًّا ۚ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الْأَعْمَىٰ وَالْبَصِيرُ أَمْ هَلْ تَسْتَوِي الظُّلُمَاتُ وَالنُّورُ ۗ أَمْ جَعَلُوا لِلَّهِ شُرَكَاءَ خَلَقُوا كَخَلْقِهِ فَتَشَابَهَ الْخَلْقُ عَلَيْهِمْ ۚ قُلِ اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ وَهُوَ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ
16. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) айтинг (қавмингиздан сўранг: «Осмонлар ва Ернинг Парвардигори ким?» «Аллоҳ», деб жавоб қилинг (чунки, улар бундан бошқа жавоб топа олмайдилар. Улардан): «Бас, Ўша (Аллоҳни қўйиб, (ўзгалар эмас, ҳатто) ўзларига ҳам фойда-зиён етказишга қодир бўлмайдиган бутларни ушлаб олдингизми?», деб сўранг. Яна айтингки, «Кўр (гумроҳ) билан кўрувчи (ҳақ йўлга ҳидоят топган киши) баробар бўлурми? Ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У зотга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсаларни (Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани яратгувчидир ва У танҳо ғолибдир».
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳдан бошқага ибодат қиладиган кофирларга айтинг: "Осмонлару ерни яратган, уларни бошқариб турадиган Зот ким?" Эй Пайғамбар, айтинг: "Уларни яратган ҳам, бошқариб турадиган ҳам Аллоҳ эканини жуда яхши биласизлар". Эй Пайғамбар, айтинг: "Аллоҳни қўйиб, бошқалар тугул, ҳатто ўзига ҳам фойда ё зарар келтира олмайдиган ожиз, нотавон бутларни ўзларингизга хожа қилиб олдингларми?" Эй Пайғамбар, айтинг: "Кўнгил кўзи кўр кофир билан кўзи очиқ, ҳидоят топган мўмин баробарми? Зулматлардек қоп-қоронғу куфр билан нурдек равшан иймон тенгми?". Ёки улар Аллоҳга бутларни шерик қилиб олдиларми? Ўша бутлар худди Аллоҳ каби яратувчилик қилдиларми? Кейин улар қайси бирини Аллоҳ, қайси бирини бутлар яратганини билолмай, чалкашиб қолдиларми? Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Ҳамма нарсанинг яратувчиси ёлғиз Аллоҳдир. У ягонадир, шериксиздир. Маъбудликка ягона ҳақдор Зотдир. Ҳамма нарсадан ғолибдир".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing