Sura 12 · Para 13
Yusuf · 12:83
قَالَ بَلْ سَوَّلَتْ لَكُمْ أَنْفُسُكُمْ أَمْرًا ۖ فَصَبْرٌ جَمِيلٌ ۖ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَأْتِيَنِي بِهِمْ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ
83. (Улар Яъқуб алайҳиссаломнинг олдиларига келиб шу сўзларни айтишгач), у деди: «Йўқ! Сизларга ҳавойи-нафсингиз бирон (ёмон) ишни чиройли қилиб кўрсатган. Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг (яъни, Юсуф, Бинямин ва катта ўғлимнинг) барчаларини бағримга қайтарса. Албатта, У зот билим ва ҳикмат Соҳибидир».
Tafsir
Уларга оталари деди: "Иш сизлар айтаётгандек бўлмаган. Сизлар олдин Юсуф борасида қилган ҳийла-найрангларингизни такрорлаяпсизлар. Энди менга чиройли сабр қилишдан бошқа чора қолмади. Шиква-шикоятимни ёлғиз Аллоҳга қиламан. Шояд, Аллоҳ ҳаммасини, Юсуфни ҳам, укасини ҳам, катта акаларини ҳам бағримга қайтарса. У аҳволимни кўриб-билиб тургувчи ва менинг ишимни тадбир билан қилгувчи ҳаким Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing