Sura 12 · Para 13

Yusuf · 12:64

قَالَ هَلْ آمَنُكُمْ عَلَيْهِ إِلَّا كَمَا أَمِنْتُكُمْ عَلَىٰ أَخِيهِ مِنْ قَبْلُ ۖ فَاللَّهُ خَيْرٌ حَافِظًا ۖ وَهُوَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

64. (Яъқуб) деди: «Мен уни сизларга ишонмайман. Магар илгари унинг биродарини ишонганимдек ишонаман (яъни, ўшанда ҳам менга берган ваъдаларингизга хиёнат қилган эдингиз. Демак, мен сизларга унинг инисини ҳам ишониб топширолмайман. Лекин мен ёлғиз Аллоҳнинг сақлашига ишонаман, холос). Зотан, Аллоҳ энг яхши сақлагувчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир».

Tafsir

Уларга оталари деди: "Уни сизларга илгари Юсуфни ишониб топширганим каби ишониб топширайми? Уни сизларга ишониб топширгандим. Ўзимиз асраб-авайлаймиз, деб ваъда бергандингиз. Ваъдангизга вафо қилмадингиз. Сизларга ишонч қолмади. Энди фақат Аллоҳга ишонаман. Сақлагувчилик борасида У энг яхши Зотдир ва меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing