Sura 12 · Para 13
Yusuf · 12:60
فَإِنْ لَمْ تَأْتُونِي بِهِ فَلَا كَيْلَ لَكُمْ عِنْدِي وَلَا تَقْرَبُونِ
60. Энди агар уни менинг ҳузуримга олиб келмасангизлар (яъни, мени алдасангизлар), у ҳолда менинг даргоҳимда — сизлар учун бир қадоқ ҳам нарса йўқдир, менинг олдимга яқин келмай қўя қолинглар».
Tafsir
Агар уни олиб келмасангиз, ёлғончи эканингиз аён бўлади ва менда сизларга берадиган ҳеч нарса бўлмайди, менинг шаҳримга яқинлашманглар ҳам.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing