Sura 12 · Para 13

Yusuf · 12:56

وَكَذَٰلِكَ مَكَّنَّا لِيُوسُفَ فِي الْأَرْضِ يَتَبَوَّأُ مِنْهَا حَيْثُ يَشَاءُ ۚ نُصِيبُ بِرَحْمَتِنَا مَنْ نَشَاءُ ۖ وَلَا نُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ

56. Шундай қилиб, Юсуфни (Миср) еридан ўзи хоҳлаган жойда манзил-маскан тутиб яшайдиган мақомга эриштирдик. Биз фазлу марҳаматимизни Ўзимиз хоҳлаган кишиларга етказурмиз ва чиройли амал қилгувчи зотларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз.

Tafsir

Юсуфнинг бегуноҳлиги исботланиб, зиндондан озод бўлиши Бизнинг унга ато этган неъматларимиздандир. Шунингдек, Биз уни Миср ерида имкониятли одамга айлантирдик. Ўзи истаган ерида яшайдиган бўлди. Биз бу дунёда марҳаматимизни Ўзимиз истаган одамга етказурмиз. Гўзал амал қилувчиларнинг савобини зое қилмасмиз. Уларнинг мукофотларини тўла-тўкис қилиб берурмиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing