Sura 12 · Para 13
Yusuf · 12:53
۞ وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَحِيمٌ
53. «Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса — албатта барча ёмонликларга буюргувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир».
Tafsir
Азизнинг хотини гапини давом эттириб шундай деди: "Мен ўзимни оқламоқчи бўлаётганим йўқ. Чунки инсон нафси кўп ҳолларда ёмонликка буюради. Нафс ўзи истаган нарсага мойил бўлаверади. Ундан тийилиш эса осон кечмайди. Фақат Аллоҳ раҳм қилган ҳолатларгина бундан мустасно. Албатта, Парвардигорим тавба қилган бандасини Кечиргувчи, Меҳрибон Зотдир".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing